1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
12 марта, 20:56 651 0

Андижондаги уйларнинг бирида содир бўлган портлашда хонадон эгаси ва унинг 7 ёшли набираси ёнғинда қолган

Ҳодиса юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий маълумот берди.
Андижондаги уйларнинг бирида содир бўлган портлашда хонадон эгаси ва унинг 7 ёшли набираси ёнғинда қолган
Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий маълумотига кўра, бугун, 12 март куни соат 17:22 да Андижон шаҳар 1-кичик даҳа 1-кўп қаватли уйнинг 9-хонадонида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Содир бўлган ёнғиндан уй эгаси М.М. 50% ва набираси 2014 йилда туғилган  М.Ж. 50% куйиш билан вилоят РШТЁИМга жойлаштирилган. 

Андижон шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига соат 17:25 да етиб борган, 17:28 да ёнғин ўраб олинган. Ҳодисага 4 та асосий, 1 та махсус ёнғин қутқарув автомобиллари жалб этилган. Ёнғин соат 17:40 да батамом ўчирилган.
 
Ёнғиндан хонадоннинг 50 кв.м майдондаги уй-рўзғор буюмлари зарарланган. Кўп қаватли уйнинг тахминан 1 200 квадрат метр майдонда том қисми ва қўшни хонадонлар сақлаб қолинган.

Портлашнинг асосий сабаби табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши деб тахмин қилинмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей