1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
12 марта, 19:11 344 0

Тошкент вилоятида катта миқдорда психотроп дорилар “қўлга тушди”. Улар қарийб $100 мингга баҳоланмоқда

Мазкур дорилар воситаларининг ноқонуний айланмасига алоқадорликда айбланиб, 5 кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилоятида катта миқдорда психотроп дорилар “қўлга тушди”. Улар қарийб $100 мингга баҳоланмоқда
Тошкент вилоятида ўтказилаётган “зарбдор ойлиги” доирасида тезкор ходимлар тахминий нархи 1 млрд сўмлик (95 203 АҚШ доллари миқдорида) гиёҳвандлик ва психотроп дорилар воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 2021 йил 3 март куни Тошкент тумани ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Тошкент тумани Бунёдкор МФЙда яшовчи 1984 йилда туғилган М.К. ва шериги 1988 йилда туғилган Л.А. назоратдаги аризачига “трамадол” 15та конвалютадаги жами 150 дона таблеткаларни 300 минг сўмга сотаётган вақтида ушланади.

Ушланган шахслар билан ўтказилган суҳбат давомида дориларни “Маъмурхон” исмли шахсдан олганлигини аниқланади ва тадбир давом эттирилади. Тошкент туманида яшовчи М.З. ҳам 43 та конвалютадаги жами 430 дона трамадол ва 33 дона тропикомид таблеткаларни шартли харидорга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан қўлга олинади.

Мазкур дори воситасининг асосий манбасини аниқлаш ва жиноятга бутунлай чек қўйиш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, олинган маълумотга асосан, Тошкент тумани “Олтинтепа” МФЙда яшовчи 1894 йилда туғилган А.Ж.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилади. Кўздан кечириш давомида 5 789 дона “трамадол” ва 8 640 дона “селофен” кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинади.

Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлар томонидан ўтказилган тадбир натижасида тахминий бозор нархи 1 млрд сўмга тенг бўлган жами 6 239 дона “трамадол” гиёҳвандлик дори воситаси ва 8 640 дона “селофен” ҳамда 33 дона “тропикомид” кучли таъсир қилувчи психотроп дорилар далилий ашё сифатида олиниб, беш нафар шахслар ушланади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, юқорида қайд этилган шахслар процессуал тартибида ушланган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей