1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
12 марта, 15:56 377 0

Божхонадан 880 млн сўмлик қуйма тиллаларни яширинча олиб ўтаётган шахслар ушланди

Божхона постидан ўтаётган фуқаролардан декларацияда кўрсатилмаган 1,1 кг олтин топилди.
Божхонадан 880 млн сўмлик қуйма тиллаларни яширинча олиб ўтаётган шахслар ушланди
Фото: Давлат божхона қўмитаси
Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабарига кўра, қўшни мамлакатдан Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига кириб келган фуқаролар Г.А. ва Э.М. божхона кўригидан ўтказилганида юклари орасида декларацияда кўрсатилмаган, божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, умумий қиймати 880 млн сўмлик 1,1 кг олтин борлиги аниқланди.

Ҳозирда юкоридаги ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмокда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги қонунчиликка мувофиқ жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистонга 65 граммгача бўлган қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари божхона тўловларисиз олиб кирилиши мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей