1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
12 марта, 09:51 291 0

Ўзбекистонда от, замонавий бешкураш ва поло спорти ривожлантирилади

Президент қарори билан ҳарбийларнинг машғулотларига ушбу спорт турлари киритилади. Ихтисослашган мактаб ва коллежларда тегишли бўлимлар очилади. 
Ўзбекистонда от, замонавий бешкураш ва поло спорти ривожлантирилади
Фото: Иллюстрация
Президент мамлакатда йилқичилик, наслчилик ва от спортини ривожлантириш, маҳаллий зотдор отларни кўпайтириш, замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича қарорни имзолади.  

Қарорга мувофиқ, Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларига босқичма-босқич от спорти ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турларини киритилади.

Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида от спортини ривожлантириш, наслли ва зотдор отларни кўпайтириш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий туристларнинг дам олишини ташкил қилиш учун зарур инфратузилма объектларидан иборат кўп тармоқли спорт мажмуаларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари, от спортига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар ҳамда республика олий спорт маҳорати мактабларида ноёб зотдор спорт отларини кўпайтириш учун Давлат бюджетидан уч йил давомида 5 млрд сўмгача маблағ ажратиш ва устувор равишда республика от заводларида кўпайтирилган ноёб зотдор спорт отлари ҳисобидан таъминлаш йўлга қўйилади.

Ҳар бир олимпия захиралари коллежида 2021-2025 йиллар давомида от спорти бўлимлари  ташкил этилади.

Соҳада инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқчи бўлган инвестор фаолият турини ўн йил давомида сақлаб туриш шарти билан ажратилган ер майдонига камида 10 млн АҚШ доллари, шундан 7 млн АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобидан камида 150 ўринли 3 юлдузли меҳмонхона, даволаш-соғломлаштириш муассасалари, спорт ва зотли отлар учун мўлжалланган ветеринария клиникаси, маиший хизмат кўрсатиш, автотранспорт воситалари турар жойлари, савдо-кўнгилочар ва бошқа дам олиш инфратузилма объектларини барпо этиш, камида 150 та янги иш ўринларини яратиш каби мажбуриятларни олади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей