1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
11 марта, 16:33 320 0

Тошкентда иккита автомактаб директорлари пора билан ушланди — видео

Ҳар иккала ҳолатда директорлар фуқаролардан дарсларга қатнашмаслик эвазига пул талаб қилган.
Тошкентда иккита автомактаб директорлари пора билан ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
Миробод ўқув спорт техника клуби директори ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқишга кирган фуқародан дарсларга қатнашмаслик ва тиббий дафтарни тайёрлаб бериш эвазига касса тўловидан ташқари 1,5 млн сўм талаб қилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар берди. 

Ўтказилган тезкор тадбирда 1988 йилда туғилган директор талаб қилинган пулдан 100 АҚШ доллари ва 300 минг сўм олган вақтида қўлга тушди.

Шунга ўхшаш ҳолат, Юнусобод туманида ҳам кузатилди. “Ватанпарвар” ДУКнинг ўқув спорт техника клуби директори ўқишга кирган фуқародан “Б” тоифадаги ўқув курсига қабул қилиниши учун жами 6 млн сўм талаб қилган. Шундан 600 минг сўми тиббий дафтарни расмийлаштиришга, 4 сўми касса тўловига, қолган 1,4 млн сўмни дарсларда қатнашмаслик эвазига сўралган.
Ушбу директор талаб қилинган пулдан 300 АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Айни вақтда икки ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей