1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
11 марта, 15:57 369 0

Янгийўл тумани “кадастр” бошлиғи вазифасини бажарувчиси пора билан қўлга тушди

У тадбиркордан “метан заправка” ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига пора талаб қилган.
Янгийўл тумани “кадастр” бошлиғи вазифасини бажарувчиси пора билан қўлга тушди
Фото: Прокуратура департаменти
Кадастр агентлигининг Янгийўл тумани бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси тадбиркордан пора талаб қилиб олаётганда ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти, Янгийўл туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи С.Ж. “R.M.” МЧЖ томонидан қурилган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси биносининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига, жамият раҳбаридан 10 тонна цемент олиб беришни талаб қилиб, цементни бозор нархида ўртача 10 млн сўмга ҳисоблаб, дастлаб Cobalt учун аккумулятор ҳамда 500 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей