1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 марта, 13:26 181 0

1 майдан шартномалар бўйича қатор тақиқ ва талаблар бекор қилинмоқда

Шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган қатор омиллар бекор қилиниши кутилмоқда.
1 майдан шартномалар бўйича қатор тақиқ ва талаблар бекор қилинмоқда
Фото: UzNews.uz
Адлия вазирлиги “Ижтимоий-иқтисодий муносабатларда шартнома институти ролини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Қайд этилишича, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан     давлат харидлари тўғрисидаги шартномаларни тузишда очиқлик ва қонунийликни таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.

Аммо шартномавий-ҳуқуқий муносабатларнинг ривожланиш даражаси замонавий талабларга жавоб бермайди, ушбу соҳани ривожланишига тўсқинлик қилаётган бир қатор омиллар мавжуд. 

2021 йилнинг 1 майдан: 

–  тижорат банкларга етказиб берилган маҳсулот (бажарилган ишлар, хизматлар) учун тўловларни учинчи шахслар ҳисобидан қабул қилишга қўйилган тақиқни;

–  давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш тўғрисида тузиладиган шартномаларида олдиндан 15 фоиз тўловни белгилашга доир талабини;

–  қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчилари ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларда мажбурий равишда авансни белгилашга доир талабни;

–  нотариуслар томонидан шартномаларни тасдиқлашда коммунал хизматлар бўйича қарздорликнинг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ахборот олиш бўйича талабни бекор қилиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, жисмоний шахсларга қарз шартномаларини нотариал тасдиқлаш орқали чет эл валютасида қарз бериш ва қайтариб олишга рухсат берилади.

Қолаверса, банк ёки бошқа кредит муассасаси банк ҳисобварағидан пул маблағларини мижознинг топшириғи асосида чиқаради. Мижознинг топшириғисиз ҳисобварақда турган пул маблағларини чиқаришга фақат суднинг қарори билан ёки банк билан мижоз ўртасидаги шартномада назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей