1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
11 марта, 11:05 227 0

Янги ўқув йилида тест топшириладиган фанлар тасдиқланди

Абитуриентлар 3 та мажбурий ва 2 та махсус фанлардан тест топширади. Жами 280,5 балл тўплаш мумкин.
Янги ўқув йилида тест топшириладиган фанлар тасдиқланди
Фото: «МИСиС»
Давлат тест маркази Ахборот хизматининг маълум қилишича, Давлат қабул комиссиясининг 10-сон баёни билан 2021-2022-ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Унга кўра, абитуриентлар учун мажбурuй учmа фан — она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика, Ўзбекистон тарихи бўлади. Ҳар бир фан 15 та саволдан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади. Учала фандан жами 94,5 балл йиғиш мумкин. 

Бакалаврuаm mаълим йўналишига 2 та фандан (ҳар бири 30 саволдан) тест топширилади ва уларнинг ҳар бирига 3,1 баллдан берилади ва жами 186 балл тўплаш мумкин.

Абитуриент 5 та фандан максимал 280,5 балл тўплай олади.

Бундан ташқари, Давлат қабул комиссияси тест билан биргаликда ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишларни ҳам тасдиқлади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей