1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
11 марта, 10:32 284 0

Тошкентда қалбаки 5 минг 500 еврони сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

Айбланувчи ушбу пулларни Чилонзор тумани ҳудудида кўчадан топиб олганлигини айтган.
Тошкентда қалбаки 5 минг 500 еврони сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
Фото: Иллюстрация / kabar.kg
Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИО ФМБга келиб тушган аризада қалбаки 5 минг 500 евро миқдоридаги хорижий валюта савдоси билан боғлиқ ҳолат юзасидан маълумот берилган. 

Аризага кўра, 2001 йилда туғилган фуқаро Т. 5,5 минг евро миқдоридаги қалбаки чет эл валютасини таниши фуқаро Ғ.дан сўмга алмаштириб беришини сўраган. Бунинг учун эса фуқаро Ғ.га сотувдан тушган маблағнинг 40 фоизини беришини айтган. Бу ҳақда “Zamon” информацион дастурида маълум қилинди.

Жорий йил 5 март куни олиб борилган тезкор тадбирда фуқаро ўзининг қалбаки валюталарини Д. исмли фуқарога сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Тезкор тадбирда олинган 5 минг 500 евро миқдоридаги валюта бирликлари Тошкент шаҳар ИИББ экспертиза-криминалистика маркази хулосасига кўра, қалбаки бўлиб чиққан.

Айбланувчи ушбу пулларни Чилонзор тумани ҳудудида кўчадан топиб олганлигини айтган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни ўтказиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей