1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
11 марта, 09:13 333 0

Instagram'да “массаж салони” ниқоби остида ташкил қилинган фоҳишахона фош этилди

“Гулноза” “массаж салон” ниқоби остида 28 ва 34 ёшли аёлларга мижоз топиш билан шуғулланиб келган.
Instagram'да “массаж салони” ниқоби остида ташкил қилинган фоҳишахона фош этилди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан “Гулноза” исмли шахс (Чирчиқда яшовчи 1979 йилда туғилган Г.М.) Instagram орқали “массаж салон” эълони ниқоби остида фоҳишалик билан шуғулланувчи шахсларга мижоз топиб, қўшмачилик билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.  

Г.М. 1993 йилда туғилган У.Н. ва 1987 йилда туғилган А.Н.ларга жинсий алоқа қилишлари учун мижоз топиб, бунинг эвазига 350 минг сўм, фоҳишалик билан шуғулланувчи икки шахс эса мижоздан 800 минг сўм миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ушланган.

Тадбир давомида ушланган шахслардан 1 млн 150 минг сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида далилий ашё сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат бўйича қўшимча суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей