1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
10 марта, 17:00 1264 0

Жиззахда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Иштирокчилардан фақат бир киши тирик қолган

ГАЗ-31 билан тўқнашувдан сўнг ёниб кетган Cobalt ҳайдовчиси ва йўловчиси куйиш тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. 
Жиззахда аянчли ЙТҲ содир бўлди. Иштирокчилардан фақат бир киши тирик қолган
Фото: Видеодан кадр
Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизмати вилоятнинг Фориш тумани Учма маҳалласидан ўтган “Жиззах - Фориш - Қизилча” 4Р-36 йўлининг 85-километрида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди. 

Хабарда айтилишича, Навоий вилояти Нурота тумани "Синтоп" ҚФЙда яшовчи Ж.С. бошқарувидаги Cobalt Фориш тумани "Қўлба" ҚФЙда яшовчи З.Д. бошқарувидаги “ГАЗ-31” билан тўқнашган.

Кўнгилсиз ҳодиса оқибатида Cobalt’да ёнғин келиб чиққан ва ушбу автомашина ҳайдовчиси Ж.С. ҳамда йўловчи Х.Г. куйиш жароҳатидан вафот этган. Худди шундай, “ГАЗ-31” ҳайдовчиси Б.Т. туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. 

Мазкур автомашинада бўлган ҳайдовчининг ҳамқишлоғи йўловчи И.Э. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, чап болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей