1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
10 марта, 16:53 421 0

Март ойида Ўзбекистонга 660 минг доза “AstraZeneca” вакцинаси олиб келинади

Шунингдек, икки номдаги вакцинанинг ҳар биридан 1 миллион дозадан олиб келиш режалаштирилмоқда.
Март ойида Ўзбекистонга 660 минг доза “AstraZeneca” вакцинаси олиб келинади
Фото: Reuters
Март ойининг иккинчи қисмида, яъни 15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури доирасида 660 минг доза “AstraZeneca” вакцинаси олиб келинади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

Баҳодир Юсупалиевнинг қайд этишича, COVAX дастури доирасида 660 минг дона шприц ва қутичалар келтирилган ва айни вақтда жойларга тарқатилмоқда.

“Кейинги босқичларда Россиянинг “Спутник V” вакцинасидан 1 млн доза миқдорида харид қилиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ушбу вакцина борасида тегишли шартнома ишлаб чиқилди. Ҳозирда тақдим этилган шартнома Россия томонидан кўриб чиқиляпти. 

Яна бир муҳим йўналиш – Ўзбекистон ва Хитой ҳаммуаллифлигида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAС 2001” вакцинасидан ҳам март ойида 1 млн доза олиб келиниши режалаштирилган”, деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи.

Таъкидланишича, бундан ташқари яна 12та ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилинган. Улар билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда. Улар томонидан ҳам Ўзбекистонга вакцинани етказиб бериш масаласи кўриб чиқиляпти.

“Асосий мақсад – халқимизга турли хил вакциналарни тақдим этиш ва улар билан эмлаш жараёнларини ташкиллаштириш”,
деди Баҳодир Юсупалиев.

Шунингдек, мутахассис эмланадиган аҳоли вакилларини электрон рўйхатга олиш ишлари борасида ҳам маълумот бериб ўтди. 

Унга кўра, бу масалада янги – emlash.uz деб номланган сайт яратилган ва вакцина олган фуқаролар бу сайтда рўйхатдан ўтказиб борилади. Уларга эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей