1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 марта, 16:09 165 0

Россия ва UNAIDS Ўзбекистонга кўчма диагностика мажмуасини топширди

Кўчма диагностика мажмуаси бориш қийин ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун мўлжалланган.
Россия ва UNAIDS Ўзбекистонга кўчма диагностика мажмуасини топширди
Фото: UNAIDS
Бугун, 10 март куни Ўзбекистонга Россия ҳукумати ва БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (UNAIDS) томонидан 300 минг долларлик кўчма диагностика мажмуаси топширилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати хабар берди.  

Кўчма диагностика мажмуаси республиканинг бориш қийин ва чекка ҳудудларида яшовчи аҳолига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан ОИВ инфекциясини текшириш ва олдини олиш хизматларидан фойдаланиш имкониятини беради.

Мажмуа инструментал, лаборатория, функционал ва ультратовуш диагностикаси учун тиббий ускуналар тўплами билан жиҳозланган. Лаборатория жиҳозлари, функционал диагностика билан жиҳозланиш мобил клиникаларни офлайн режимда ишлатиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради. 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей