1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
10 марта, 10:32 235 0

Андижонда сохта ПЦР-тестларни тайёрлаб сотаётган шахслар ушланди

Коронавирус инфекциясини текшириш учун мўлжалланган сохта тестлар бўйича аниқланган ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Андижонда сохта ПЦР-тестларни тайёрлаб сотаётган шахслар ушланди
Фото: Андижон вилояти ИИБ
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 21 январь куни Андижон туманида яшовчи фуқаролар С.Ж. ҳамда Д.А.лар фуқаро О.Д.га 34 дона COVID-19 инфекциясини текшириш учун мўлжалланган сохта ПЦР-тестларни жами 1 млн 750 минг сўмга сотаётганида қўлга олинди.

Шунингдек, 29 январь куни, Хўжаобод туманида яшовчи фуқаро З.Ж. ноқонуний равишда COVID-19 инфекциясини текшириш учун мўлжалланган 4 дона ПЦР-тестларни тегишли анализлар олмасдан, фуқаро С.С.га 320 минг сўм эвазига сотаётган вақтида ушланди.

З.Ж.дан 320 минг, С.С.дан 4 дона ПЦР-тестлари холислар иштирокида баённома орқали расмийлаштирилиб, Хўжаобод тумани ИИБ ихтиёрига олинган. Кейин аниқланишича, З.Ж. 4 дона ноқонуний равишда тайёрланган ПЦР-тестларни Жалақудуқ туманида яшовчи фуқаро А.Д.дан сотиб олганлиги аниқланди.

Фуқаро А.Д.дан 1 дона “Леново” русумли компютер ҳамда 1 дона “Epson” номли принтер далилий ашё тариқасида баённома орқали ИИБ ихтиёрига олинган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми “Б” банди билан  жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей