1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
9 марта, 19:24 218 0

62 ёшли яна бир фуқарони Катта Фарғона каналидан қидиришмоқда

У жорий йил 28 февраль куни уйдан чиқиб қайтиб келмаган. Катта Фарғона каналидан, чўкиб кетган бўлиши эҳтимоли билан қидирилмоқда.
62 ёшли яна бир фуқарони Катта Фарғона каналидан қидиришмоқда
Фото: Иллюстрация / ФВБ
Катта Фарғона канали яна бир фуқарони оқизиб кетган бўлиши мумкин. “Халқ сўзи”нинг маълум қилишича, 1959 йили Андижон шаҳрида туғилган фуқаро А. К. каналнинг Избоскан туманидан ўтувчи қисмида бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган бўлиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, 4 нафар фарзанднинг отаси бўлмиш фуқаро шу йилнинг 28 февраль куни Избоскан туманидаги Бўстон МФЙда истиқомат қилувчи қариндошлариникига келган ва шу куннинг ўзида бедарак йўқолган. 1 март куни туман ички ишлар бўлимига йўқолганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, бедарак йўқолган фуқаро Катта Фарғона каналига чўкиб кетган бўлиши мумкин ва шу боис 1 март кунидан бошлаб 1 та моторли қайиқ, 1 нафар отряд бошлиғи ва 4 нафар ғаввослар иштирокида қидирув ишлари олиб борилмоқда.   

Шу кунгача каналнинг Избоскан туманининг "Бўстон" МФЙ ҳудудидан ўтувчи қисмидан 5 км. масофагача бўлган қисмида қидирув ишлари олиб борилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Катта Фарғона каналига чўкиб кетган 13 ёшли спортчи боланинг жасади топилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей