1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
9 марта, 18:33 235 0

Хоразм ва Жиззахда ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Икки ҳолатда фуқаролардан $5 минг ва 50 млн сўм пора сўралган. Улардан бири сув истеъмолчилари уюшмаси раиси ҳисобланади.
Хоразм ва Жиззахда ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро В.Р. ва У.Р.лар олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.га турар жой биносини қуриш учун туман ҳокимлиги захирасидан 1 200 кв метр ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига $5 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.   
 
Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Ғаллаорол тумани “О” СИУ раиси Ф.Т. ер сотишга ваколати бўлмасада фуқаро И.нинг ишончига кириб, унга уюшма ҳудудидан ғаллачиликка ихтисослашган 3 га сувли ҳамда 20 га лалми ер майдонларини фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, олдиндан келишилган 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей