1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
9 марта, 16:16 406 0

Бухорода аҳоли мурожаатларига эътиборсизлик қилган 22 мансабдор ишдан олинди

Шунингдек, 26 нафар масъулларга нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Бухорода аҳоли мурожаатларига эътиборсизлик қилган 22 мансабдор ишдан олинди
Фото: Президент Халқ қабулхонаси
Президент Халқ қабулхонаси Матбуот хизматининг UzNews.uz’га маълум қилишича, 2020 йилда Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тизимли ўрганилди. 

Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича 644 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан чоралар кўриш тўғрисида 49 та таклиф киритилди.

– Киритилган тақдимнома ва таклифларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 234 нафари огоҳлантирилди, – дейди Ўзбекистон президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. – 179 нафарига нисбатан огоҳлантириш ва 26 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди. 22 нафари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, 2 нафарига маъмурий жазо чоралари қўлланилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей