1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
9 марта, 15:09 481 0

Бухорода тадбиркордан жони эвазига $70 минг талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиноий гуруҳ аъзоларидан бир дона қирқма милтиқ ва бир дона пичоқ расмийлаштириб олинган. 
Бухорода тадбиркордан жони эвазига $70 минг талаб қилган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фото: Бухоро вилояти ИИБ
Жорий йилнинг 5 март куни бухоролик 1975 йилда туғилган Т.С. исмли шахс вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза ёзиб, унда бир гуруҳ шахслар ундан жони эвазига катта миқдорда пул талаб қилаётганини маълум қилади.

Бухоро вилояти ИИБ Матбуот хизматининг ҳолат юзасидан берган маълумотига кўра, аризачининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, катта даромадга эга эканлиги ва моддий жиҳатдан яхши таъминланганлигидан хабардор бир неча шахслар олдиндан жиноий тил бириктириб, ундан товламачилик йўли билан пул ундириш пайига тушишади.

Шу мақсадда, уни таниган 1962 йилда туғилган Б.С. ўзининг жиноий шериклари, акаси 1960 йилда туғилган Б.И. ҳамда 1992 йилда туғилган Т.С. ҳамда 1983 йилда туғилган Ш.Д. исмли спортчи йигитлар билан бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, жабрланувчидан пул ундириш режасини тузиб, вазифаларни ўзаро тақсимлаб олишади.

Бунда, жабрланувчининг ишхонасига қўшни қурилиш фирмасида қоровул бўлиб ишлаб келаётган Б.И. жиноий тўда аъзоларини кунлик маълумотлар билан таъминлаб, унинг қайси вақт ишга келиши ва ишдан кетиши, қай русумдаги автомашиналар билан юриши, ёнида кимлар бўлиши ва бошқа шу каби маълумотларни етказиб туради.

Жиноий гуруҳнинг қолган иштирокчилари эса гумон қилинувчи Ш.Д.нинг бошқарувида бўлган "Каптива"да бир неча кун давомида жабрланувчининг автомашинаси орқасидан кузатиб, зарурий маълумотлар тўплашади.

Жиноий режа обдон ўйлаб чиқилиб, жабрланувчини қўрқитиш мақсадида "ТОЗ" русумли қирқма ўқотар қурол ҳам тайёрлаб қўйилади.

2021 йил 4 март куни гумон қилинувчи Б.С. ўзининг жиноий шериклари Т.С. ҳамда Ш.Д.лар билан биргаликда, Ш.Д.нинг "Каптива"сида жабрланувчининг бошқарувида бўлган "Каптива"ни соат 17:10 ларда, А-380 автомобиль йўлида тўхтатиб, салонга ўтиради ва олдиндан тайёрланган ёнида олиб келган “ТОЗ” русумли қирқма ўқотар қуролни ўқтаб, уни ўлдириш учун буюртма тушганлигини, буюртмани бажарса 50 минг АҚШ доллар миқдорида хизмат ҳақи олишини, агарда буюртмачи томонидан бериладиган суммадан ортиқроқ пул берса, уни ўлдирмасдан, буюртма берган шахслар тўғрисида маълумот беришини, бунинг эвазига 70 минг АҚШ доллар талаб қилиб, жабрланувчини ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўяди.

Жабрланувчи товламачининг талабига рози бўлиб, икки кун мухлат сўраган ҳолда жиноятчиларнинг қўлидан қутулиб, жорий йилнинг 5 март куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига мурожаат қилади ва ўз аризасида унга нисбатан товламачилик қилаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўрайди.

Жабрланувчининг аризаси ва берган маълумотларига асосан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси томонидан тезкор тергов гуруҳи тузилиб, кечиктириб бўлмас терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.

Жорий йилнинг 6 мартидан 7 мартга ўтар кечаси ўтказилган тезкор тадбирда Б.С. нинг топшириғига асосан унинг акаси, жиноий гуруҳ аъзоси Б.И. кимёвий ишлов берилган миллий сўмга нисбати 522 млн сўм бўлган, 50 минг АҚШ доллар пулларни жабрланувчидан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Жиноий гуруҳ ташкилотчиси Б.С.дан эса бир дона "ТОЗ" русумли қирқма ўқотар қурол, 6 дона жанговар патрон, жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Т.С.дан эса бир дона совуқ қурол ҳисобланган пичоқ ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан ЖКнинг 165-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.  

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей