1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
9 марта, 14:15 228 0

Тошкентда Cobalt’лар тўқнашди. Улардан бири ағдарилиб кетди

ЙТҲ оқибатида 4 киши жароҳат олди.
Тошкентда Cobalt’лар тўқнашди. Улардан бири ағдарилиб кетди
Фото: Видеодан кадрлар
2021 йил 7 март куни тахминан соат 23:55 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида 27 ёшли Отабек Б. Cobalt автомобилда тезликни ошириши ортидан бошқарувни йўқотиб, ЙТҲ содир қилди, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ Ахборот хизмати. 

Оқибатда автомобиль ёритиш тўсинига урилиб йўлнинг қарама-қарши қатнов қисмига чиқиб кетган ва 65 ёшли Александр Ш. бошқарувидаги Cobalt билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида иккала автомобилдаги йўловчилар 28 ёшли Шоҳжаҳон Э., 29 ёшли Сардор Ю. ва 26 ёшли Василий Ш., шунингдек ҳайдовчи Александр Ш. турли даражадаги тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб борилган.

Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей