1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
9 марта, 12:43 324 0

$18 мингга гиёҳвандлик моддасини сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жиноий гуруҳнинг икки нафар аъзоси ўзбекистонлик яна икки нафари эса чет эл фуқаролари эканлиги айтилмоқда.
$18 мингга гиёҳвандлик моддасини сотаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
Фото: Андижон вилояти ИИБ
Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, икки нафар ўзбекистонлик ва икки нафари чет эл фуқароларидан иборат бўлган жиноий гуруҳ катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси савдоси билан шуғулланаётган вақтда қўлга олинган.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Я.Х. танишлари Россия фуқароси М.М, Қирғизистон фуқароси Р. У. ҳамда Асака туманида яшовчи М.Э.лар билан кўп миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланиш мақсадида ўзаро жиноий тил бириктиришиб, жорий йилнинг 5 март куни соат 18:00 ларда Асака тумани, “Кужган” МФЙ ҳудудида холис харидорга 18 минг АҚШ доллари эвазига 1.723 грамм миқдордаги “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ўтказилган тезкор тадбирда ушланди.

Воқеа жойидан 1.723 грамм миқдордаги “гашиш” ашёвий далил тариқасида олинди.  

Терговга қадар текширувда, М.Э.нинг яшаш хонадони тандирхонаси олдидан 54,73 грамм,  Я.Х.нинг эгнидаги шимининг чўнтагидан 0,43 грамм, М.М.нинг эгнидаги кийимининг чўнтагидан 0,33 грамм “гашиш” борлиги аниқланиб, холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 6 март куни Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, юқоридаги шахслар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей