1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
9 марта, 09:51 246 0

Тошкентда самбо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади

Шунингдек, самбо спорти 2025 йили Тошкентда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари дастурига киритилганлиги ҳам маълум қилинди.
Тошкентда самбо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
Фото: Иллюстрация / t.me/uzbekistan_sambo
2021 йилги самбо бўйича Осиё чемпионати июнь ойида Тошкентда ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Осиё самбо уюшмасининг навбатдаги онлайн йиғилишида уюшма президенти Аламжон Муллаев маълум қилди.

Маълум қилинишича, мазкур мусобақага белгиланган режа бўйича Индонезия мезбонлик қилиши лозим эди. Аммо шу йили ташкил этиладиган соҳил ўйинлари сабаб, ушбу мусобақани бошқа мамлакатга кўчиришга қарор қилинди.

Унга кўра, Осиё чемпионати мезбонлиги учун Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан берилган ариза қабул қилинди. Шу сабабли, июнь ойида ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини Тошкентда ўтказиш таклифи ўртага ташланди. Йиғилиш иштирокчилари томонидан ушбу таклиф қўллаб-қувватланди. 

Бундан ташқари, ушбу мусобақа вақтида Осиё самбо уюшмасининг йиллик Конгресси ва сайлов-конференцияси ҳам ташкил этилади. 

Шунингдек, йиғилишда самбо спорти 2025 йили Тошкентда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Осиё ўйинлари дастурига киритилаётганлиги ҳам маълум қилинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей