1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
9 марта, 09:03 285 0

Пойтахтнинг 2 туманида аҳоли 9 соатга газдан вақтинчалик узиб қўйилади

Бунга газ таъминотида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабаб бўлмоқда.
Пойтахтнинг 2 туманида аҳоли 9 соатга газдан вақтинчалик узиб қўйилади
Фото: UzNews.uz
Бугун, 9 март куни Сергели туманининг Қумариқ маҳалласидаги 1930 та ерли хонадон ва Қурувчилар мавзесидаги 39 та кўп қаватли уйлардаги аҳоли (4000 та хонадон) соат 09:00-18:00 оралиғида табиий газ таъминотидан вақтинчалик узилади.  

Бундан ташқари, соат 09:00-18:00 оралиғида Миробод тумани Баратхўжа, Қўйлиқ ва Бадахшох кўчаларидаги – 550 та ерли хонадон ҳамда “Delta bisnes” АГТКШ-3, “Автоёқилғи савдо бизнес” АГТКШ, “ABZ” асфальт заводи, “GM” заводи, шунингдек, барча йирик корхона ва ташкилотлар, улгуржи истеъмолчилар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей