1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
8 марта, 11:24 252 0

Ўзбекистондаги “Мурунтов” кони олтин қазиб олиш бўйича жаҳонда етакчи бўлди

Kitco таҳлил маркази 2020 йилда олтин қазиб олинган конларнинг топ-10'талигини тузди. Навоий вилоятида жойлашган “Мурунтов” олтин кони биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистондаги “Мурунтов” кони олтин қазиб олиш бўйича жаҳонда етакчи бўлди
Фото: Иллюстрация
Марказ маълумотларига кўра, ўтган йил давомида “Мурунтов” олтин конида тахминан 2 млн унция (56,7 тонна) олтин қазиб олинган. Коннинг ресурслари 150 млн унциядан (4 минг тонна) ортиққа баҳоланган. Бу эса кон яқин йилларда ҳам етакчиликни қўлдан бой бермаслигига олиб келиши кутилмоқда.

Иккинчи ўринда “Карлин” кони (АҚШ) бўлиб, уерда 45,4 тонна (1,6 млн унция) олтин қазиб олинган. Кучли учликдан Россиянинг “Олимпиада” кони якунлаб берган. Ўтган йилда мазкур конда 34 тонна олтин (1,2 млн унция) қазиб олинган.

Кучли ўнталикка Доминикан, Индонезия, Австралия, Конго, АҚШ, Папуа-Янги Гвинея, Малидаги олтин конлари ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йилда жами $5,8 миллиардлик олтин экспорт қилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей