1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
8 марта, 10:14 238 0

Тошкентда йўловчи автобус ва Nexia тўқнашди

ЙТҲга 35 ёшли Nexia ҳайдовчисининг қизил чироқда ҳаракатланиши сабаб бўлгани айтилди.
Тошкентда йўловчи автобус ва Nexia тўқнашди
Фото: ИИВ ЙҲХББ
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, кеча, 7 март куни соат 23:40 ларда Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Форобий ва Беруний кўчалари кесишган чорраҳада 1986 йилда туғилган А.Э. Nexia автомобилида светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиши ортидан ЙТҲ содир бўлди.  

Бунинг оқибатида яшил чироқда ҳаракатланаётган 1960 йилда туғилган И.В. бошқарувидаги Isuzu (8-автобус саройига тегишли) автобуси билан тўқнашиб кетди.

Натижада Nexia ҳайдовчиси ва 29 ёшли йўловчи Н.К.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ушбу ЙТҲ бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей