1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
8 марта, 08:10 586 0

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Мансабдор шахс ваколатини суиистеъмол қилиб, тадбиркорнинг муаммосини ҳал қилиб бериш учун пора талаб қилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи пора билан ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш” бўлим бошлиғи 200 доллар пора олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди.  

Аниқланишича, у дорихонада дори воситаларининг қиммат нархларда сотилаётганлигидан норози бўлиб ёзилган мурожаатни ушбу дорихона эгасининг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига корхона раҳбаридан пора талаб қилган.

Давлат ходимига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей