1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
7 марта, 12:29 442 0

“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото

Самарқандда ўтказилган ўйинда “шерлар” “Насаф”ни кичик ҳисобда мағлубиятга учратди.
“Пахтакор” илк марта Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритди — фото
Фото: "Пахтакор" ФК
6 март куни “Пахтакор” жамоаси Самарқандда кечган учрашувда Драган Чераннинг ягона голи эвазига “Насаф”дан устун келди. 

Ушбу учрашув жорий йил январида клуб бош мураббийига айланган голландиялик мутахассис Питер Хюистранинг илк расмий ўйини бўлди.  

“Пахтакор” Ўзбекистон Суперкубогида илк бор зафар қучиб, ўзининг ички мусобақалардаги 28-совринини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперкубоги бир ўйиндан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон Кубоги ва Ўзбекистон Суперлигасининг амалдаги ғолиблари беллашади. Агарда иккала мусобақанинг ғолиби бир клуб бўлса, Суперлигада 2-ўринни олган жамоа қатнашади.

Мусобақа 2000 - 2013, 2017, 2018 ва 2020 йилларда турли сабабларга кўра ўтказилмаган.








Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей