1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
6 марта, 14:42 393 0

Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига масъулият билан қаранг – президент ёшларга мурожаат қилди

Халқаро конгресс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига масъулият билан қаранг – президент ёшларга мурожаат қилди
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбирида иштирок этди.

Тадбир аввалида давлат раҳбари хотин-қизларни ушбу айём билан табриклаб, уларга меҳри, эҳтиромини изҳор этди.

– Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз Ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент хотин-қизларнинг барча соҳалардаги фаоллиги, айниқса, пандемия шароитида аҳоли саломатлигини асраш ва болаларни ўқитишдаги фидойилигини алоҳида таъкидлади.

Президент аёлларни моддий, ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича бугун яна бир қарорни имзолаганини маълум қилди. Унга кўра, жорий йилда турмуш шароити оғир аёллар ҳамда ёлғиз онаси қарамоғида ўсган қизларни уй билан таъминлаш мақсадида бюджетдан 210 миллиард сўм, бошпанаси бўлмаганларни ижтимоий турар жойлар билан қамраб олиш учун яна 211 миллиард сўм йўналтирилиши айтилди. Шунингдек, муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдам бериш, уларни даволатиш, касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан таъминлаш учун ҳам катта маблағлар ажратилади.

Давлат раҳбарининг нутқи халқимизга, айниқса, ёш йигит-қизларга мурожаат, даъват ҳам бўлди.

– Оила – меҳр ва бахт қўрғони. Оила бор экан, фарзанд деган бебаҳо неъмат бор, инсоний қадр-қиммат ва маънавият бор. Оилавий бахт бу – энг улуғ саодатдир. Машҳур қўшиқлардан бирида айтилганидек, “Уйида бахти борлар ҳар ерда бахтиёрдир”. Мен азиз йигит-қизларимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: турмуш қуришга, оилага, фарзанд тақдирига ниҳоятда чуқур масъулият билан қаранг. Бу масалага юзаки ёндашиб, ҳам ўзингиз, ҳам ўзга бир инсон ҳаётини хавф остига қўйманг, – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Байрам тадбирида президент қизлар тарбияси, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, замонавий билим ва ҳунарларни эгаллаши, иш жойига эга бўлиши, жамиятда муносиб ўрин топишига алоҳида аҳамият бериш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.  



Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей