1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10535.24 1 EUR = 12686.54 1 RUB = 138.23
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 марта, 13:11 653 0

Россия Ўзбекистонга жиноятлар содир қилган 4 нафар шахсни экстрадиция қилди — видео

Ўғрилик, наркотик моддалар контрабандаси сабаб қидирувда бўлган фуқаролар махсус конвойда Ўзбекистонга олиб келинди.
Россия Ўзбекистонга жиноятлар содир қилган 4 нафар шахсни экстрадиция қилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Россия Ўзбекистонга ўғрилик ва наркотик моддалар ноқонуний савдоси бўйича қидирувда бўлган тўрт нафар шахсни топширди. Бу ҳақда ТАСС Россия Бош прокуратурасига таяниб хабар берди.  

“Бош прокуратура Ўзбекистонга тўрт фуқарони жиноий тақиб учун топширди. Улар Россияда турли вақтларда қўлга олинган. Махсус конвой кузатувида улар Ўзбекистонга етказилди”, - деди Россия Бош прокуратураси расмий вакили Андрей Иванов.

Айбланувчилардан бири, Аҳмадали Муйдинов – хавфли рецидивист. 2017 йил октябрь-ноябрь ойларида Андижон вилоятида бошқанинг хонадонини сотиш ҳуқуқини берувчи сохта ишончнома билан олди-сотди шартномасини тузади ва $15900 ни ноқонуний ўзлаштиради. Иккинчиси, Азамат Шодиев мол-мулк ўғрилигида айбланмоқда. Учинчиси, Нортожи Юлдашев 30 нафар фуқарони алдов йўли билан пулларини ўзлаштирган. Экстрадиция қилинган тўртинчи шахс Евгений Монин наркотик моддалар контрабандасида айбланмоқда. У 2008 йил сентябрдан 2009 йил апрелгача наркотик моддалар контрабандасини ташкил қилиб, Россияда 4 кгдан ортиқ героин сотган.

Ўтган йил декабрида Россия 56 нафар шахсни жавобгарликка тортиш учун Ўзбекистонга эктрадиция қилганди.

2020 йилда жами хорижий давлатларга айбланувчиларни экстрадиция қилиш ҳақида 194 та илтимоснома юборилиб, 155 нафар шахс қайтарилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей