1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 марта, 11:48 480 0

Сергелидаги арзон уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархда олиб бермоқчи бўлган "маҳаллаком" ушланди

У кам таъминланганлар учун қурилган уйлардан 3 та хонадонни олиб бериш эвазига фуқародан $9 минг олган.
Сергелидаги арзон уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархда олиб бермоқчи бўлган
Фото: Иллюстрация
Сергелида кам таъминланганлар учун қурилган уйлардан имтиёзли нархларда турар жой хонадони олиб бермоқчи бўлган фирибгар фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Г. фуқаро Н.Н.га ўзини Сергели туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси сифатида таништириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали тумандаги  кам таъминланганлар учун қурилган кўп қаватли уйлардан 3 та хонадонни имтиёзли нархларда олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 9 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Г.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей