1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
6 марта, 11:12 305 0

Коронавирусга қарши курашишни кучайтириш учун Япониядан $138,4 миллион қарз олинади

Ушбу қарз маблағлари республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилмоқда.
Коронавирусга қарши курашишни кучайтириш учун Япониядан $138,4 миллион қарз олинади
Фото: Иллюстрация / Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамда Ўзбекистон томони иштирокида бўлиб ўтган музокаралар натижасида Япония томони иккита лойиҳа доирасида жами $333,4 млн қарз ажратади.

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳасига кўра, жумладан, ЯХҲА “Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси бўйича 15 млрд япон йенаси (тақрибан 138,4 млн АҚШ доллари) миқдоридаги қарз маблағларни 15 йил муддатга беради.

Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги 25 йил муддатга Ўзбекистонга “Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида 195 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини йўналтиради.
 
Маълумот учун, ЯХҲА қарз маблағлари Ўзбекистонга республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей