1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 марта, 10:41 312 0

Олмалиқдаги “шумахерлар”га суд ҳукми ўқилди — видео

Ўтказилган туғилган кун маъмурий қамоққа уланиб кетадиган бўлди.
Олмалиқдаги “шумахерлар”га суд ҳукми ўқилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ Олмалиқ шаҳрида дўстининг туғилган кунига келган 6 нафар йигит тунги вақтда 5 турдаги автомашиналарда йўлнинг қатнов қисмида бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавф туғдириб, автомашиналарни катта тезликда бошқаргани, тақиқланган товуш чиқарувчи сигналларни чалиб, яқин атрофда яшовчиларнинг тинчлигини бузгани ҳақида хабар бергандик.  

ИИВ ЙҲХББ хабарига кўра, Олмалиқ шаҳар суди мазкур ҳуқуқбузарларга нисбатан ҳукм ўқиди.  

Улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) билан айбли деб топилди ва ҳар бирига 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей