1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
6 марта, 09:48 301 0

Блогер Дониёр Қаюмовнинг Malibu’си жарима майдончасига олиб қўйилди

Рухсатсиз тонировка сабабли машинаси олиб қўйилган блогер энди ЙПХ инспекторлари тараф бўлмаслигини айтди.
Блогер Дониёр Қаюмовнинг Malibu’си жарима майдончасига олиб қўйилди
Фото: Видеодан кадр
27 февраль куни ўтказилган рейд давомида ЙПХ инспекторлари томонидан Malibu тўхтатилиб текширилганда, блогер Дониёр Қаюмов рухсатсиз олд ойнани қорайтиргани аниқланган

Инспектор томонидан баённома расмийлаштирилиб, соат 00:33 да автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига олиб қўйилди.

“Совуқда ишлаётганларинг учун сизларга атаб видео қиляпман, битта дона тонировка учун сизлар оляпсизлар. Сизларга вазиятимни тушунтиряпман. Мен блогерман. 2 кундан кейин машинамни сотвораман. Кўчада кичкина синглимни қўлимда етаклаб кетмайманку. Менам энди сизлар тараф бўлмайман. Нима минусинглар бўлса, хафагарчилик бўлмасин, олиб чиқаман”, - дейди Дониёр Қаюмов ҳодиса пайтида.

Эслатиб ўтамиз, рухсатсиз тонировка БҲМнинг 25 баравари (6,1 млн сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.  

Тонировка учун жарима расмийлаштирилганда автомобиль ушлаб туриш сабаблари бартараф қилингунига қадар жарима майдончасига олиб қўйилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей