1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
6 марта, 08:58 602 0

Тунда томоша кўрсатган "шумахерлар" ушланди — видео

Аҳолининг тинчлигини бузиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган йигитлар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.
Тунда томоша кўрсатган
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 4 март куни Олмалиқ шаҳар 5-кичик ноҳиясида яшовчи 1994 йилда туғилган А.Т.нинг туғилган куни муносабати билан 6 нафар 20-25 ёш орасидаги дўстлари меҳмонга келган.   

А.Т.нинг дўстлари соат тахминан 23:30 ларда ўзларига тегишли бўлган 5 турдаги автомашиналарда А. Қаҳҳор ва И. Каримов маҳаллаларини туташтирувчи кўчага келиб, автомобилларини йўлнинг қатнов қисмига қўйишган ва бошқа ҳаракат қатнашчиларига хавф туғдириб, автомашиналарни катта тезликда бошқарган. 

Шунингдек, тақиқланган товуш чиқарувчи сигналларини чалиб, яқин атрофда яшовчиларнинг тинчлигини бузиб, қасддан жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузишган.

Мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ назоратида Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди ва ҳуқуқбузарларга тегишли чора кўрилди.

Ушб ҳодисада иштирок этган барча шахслар — Ш.Т., А.И., Ж.А., Ш.О., И.А., Н.У. шаҳар ИИБ ходимлари томонидан аниқланди ва ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ИИБга таклиф қилинди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун суд органларига юборилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей