1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 марта, 08:28 354 0

Фуқарони ДХХга ишга киргизиб қўйиш учун $5 минг талаб қилган шахс қўлга олинди

У ўзини “ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи” деб таништирган.
Фуқарони ДХХга ишга киргизиб қўйиш учун $5 минг талаб қилган шахс қўлга олинди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Жорий йилнинг 3 март куни Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро Х.Н. вилоят ИИББга ариза билан мурожаат қилади. Аризасида, ўзини Э.Н. “ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи” деб таништирган шахс ўғлини ДХХ ҳарбий қисмларидан бирига ишга киритиб қўйиши учун 5 000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришини сўрайди.  
Мазкур аризага асосан Чирчиқ шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида ўзини – Э.М. катта лейтенант унвонидаги ДХХнинг хизмат кийими (формаси)да аризачидан келишилган $5 мингни олаётган вақтда ушланган ва тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ўтказилган суҳбат давомида ушбу шахс Сурхондарё вилоятида яшовчи 1998 йилда туғилган Э.М., ҳеч бир давлат органи ёки бошқа ташкилотда ишламаслиги, шунингдек, аввалроқ ДХХга қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматни ўтаганлиги аниқланган.

Ушланган шахсга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей