1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Об-ҳаво
5 марта, 14:28 399 0

Ўзбекистонликларни байрамолди кунлари илиқ об-ҳаво кутмоқда

Синоптиклар яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Ўзбекистонликларни байрамолди кунлари илиқ об-ҳаво кутмоқда
Фото: Юрий Ким / UzNews.uz
Ўзгидромет хабарига кўра, 6 март куни жануби-ғарбий ҳудудлардан булутли оқимлар чиқа бошлайди ва Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, мамақалдироқ кузатилиши мумкин, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга яқин бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қолган худудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5 даража илиқни, кундузи +12...+17 даража илиқни ташкил этади.  

7 март куни кечаси ва эрталабки соатларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Волгабўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0...+5 даража илиқни, кундузи +8...+13 даража илиқни ташкил этади.

8 март куни республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади, кундузги соатларда ҳаво ҳарорати +14...+17 даража илиқни ташкил этиб, бироз меъёрдан юқори бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида шу давр ичида қор кўчиш эҳтимоли сақланиб қолади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей