1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
5 марта, 13:38 236 0

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг COVID-19’га қарши вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин

Қозоғистон ССВ раҳбари Ўзбекистондаги корхоналардан бирида QAZCOVID-IN вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Ўзбекистонда Қозоғистоннинг COVID-19’га қарши вакцинаси ишлаб чиқарилиши мумкин
Фото: ainews.kz
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой ўзбекистонлик ҳамкасби Абдуҳаким Ҳожибоев билан ўтказган музокараларда Ўзбекистондаги корхоналардан бирида Қозоғистоннинг QAZCOVID-IN нофаол вакцинасини ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилди.

“Эпидемияга қарши курашишда ҳамкорликни фаоллаштириш, бундай вазиятларда тезкор жавоб қайтариш борасида ўзаро самарали ҳамкорлик тузиш, шунингдек, мана шундай эпидемиологик вазиятларда доимий ахборот алмашиш ва уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар ўтказишни йўлга қўйишни таклиф қиламиз”, - деди А.Цой.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон бош вазир ўринбосари Эрали Тугжанов бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишмоқда.

Кеча, делегация аъзолари Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бўлиб, коронавирусни даволаш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси билан танишганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей