1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
5 марта, 12:26 637 0

Тошкентда криптовалюта сотаётган йигит ушланди

Тезкор тадбирда фуқаро 0,45 биткоин учун $23 400 ва 800 минг сўмни олган вақтида қўлга олинди.
Тошкентда криптовалюта сотаётган йигит ушланди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланган фуқаролар қўлга олинди.

Д.К. “Р.” исмли шахс билан олдиндан тил бириктириб, рақамли криптовалюта савдоси билан ноқонуний шуғулланиб, 1В (биткоин) электрон пул бирлигини $49 670 га баҳолаб, 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигига ўзининг 5% устама фойдасини қўшиб ҳисоблаб 0,45 (биткоин) электрон пул бирлигини келишилган “электрон ҳамён”га ўтказиб бериб, эвазига харидордан $23 400 ва 800 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Д.К. ва “Р.” исмли шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўтган йили худди шундай жиноятни содир қилган фуқародан $402 минг доллар олиб қўйилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей