1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 марта, 11:24 211 0

Тошкентда мактаб ўқувчилари учун ҳар ойда тўланадиган “Ҳоким стипендияси” жорий этилди

Хусусан, 6-8 нафар аълочи ўқувчига йил бўйи ҳар ойда тўланадиган 500 минг сўм миқдорида стипендия тайинланди.
Тошкентда мактаб ўқувчилари учун ҳар ойда тўланадиган “Ҳоким стипендияси” жорий этилди
Фото: Видеодан кадр
Тошкент шаҳрида “Таълимга эътибор – келажакка эътибор” тадбири доирасида пойтахт мактаблари ўқувчилари учун “Ҳоким стипендияси”ни топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Пойтахт ҳокимлигида бу йили илк маротаба таъсис этилган “Ҳоким стипендияси” совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Мазкур стипендияга аниқ фанлар бўйича олимпиадаларда қатнашиб, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ аълочи ўқувчилар лойиқ деб топилди.

Тадбирда шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашди.

–  Бу ҳали бошланиши. 2022 йилдан бошлаб ҳар битта мактабларда 6-8 нафар энг иқтидорли ўқувчиларни аниқлаб, уларга йил бўйи ҳар ойда 500 минг сўмдан ҳоким стипендиясини берамиз. Бундан ташқари ҳар ойда, ўша ўқувчиларга таълим берган ўқитувчиларнинг ойлигига 1 млн сўмдан устама қўшиб берамиз. Ўйлайманки, таълимни Тошкентда юқори марраларга олиб чиқамиз, - деди Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей