1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
5 марта, 09:47 169 0

Мамлакатда автомобиль саноатини маҳаллийлаштиришдан кўзланган мақсадлар айтилди

“Ўзавтокомпонентс” АЖ директори маҳсулот таннархи ва хорижий валютага боғлиқликни камайтириш масалаларига тўхталди.
Мамлакатда автомобиль саноатини маҳаллийлаштиришдан кўзланган мақсадлар айтилди
Фото: UzAuto Motors АЖ
Жорий йил 4 март куни Андижон вилоятига ташкил қилинган пресс-тур автомобиль саноатида маҳаллийлаштириш мавзуига бағишланди.

“Ўзавтокомпонентс” АЖ директори Шафқатбек Алимовнинг қайд этишича, бугунги кунда Ўзбекистонда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи 170 дан зиёд корхона мавжуд. Ушбу корхоналар базасида 200 дан зиёд технологиялар ўзлаштирилган ва 4 000 дан зиёд деталлар маҳаллийлаштирилган.

–  Маҳаллийлаштиришдан кўзланган асосий мақсад – ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини ва хорижий валютага боғлиқликни камайтириш. Шунга қарамай, автомобиль саноати импорт хом ашё ва бутловчи деталларга боғлиқ бўлиб қолмоқда, бу кўпинча маҳаллийлаштиришнинг имконсиз эканлиги билан боғлиқ. Масалан, енгил автомобиль учун кузовлар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилса-да, пўлат Россиядан келтирилади (яқинда у 35-60 фоизга қимматлашди), чунки автомобиллар учун пўлат ишлаб чиқариш саноати бизда мутлақо йўқ. 

Шунингдек, валюта курсларига боғлиқлик корхоналар олган кредитларга таъсир кўрсатади, улар бўйича фоизлар миллий валютада 20-24% ва АҚШ долларида 7-8% оралиғида белгиланган, ҳолбуки бошқа мамлакатларда бу фақат 2-3% ни ташкил этади. Фақат мана шу кредитлар фоизларини тўлашнинг ўзига 75 млрд сўмдан ошиқ пул сарфланган, - дейди Шафқатбек Алимов.

Таъкидланишича, деталлар ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш мақсадида “Ўзавтосаноат” АЖ қошида “Research and Development Center” ишланмалар маркази яратилди.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей