1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
4 марта, 21:19 158 0

ИҲТ саммити: Ўзбекистон жаҳон бозорига олиб чиқувчи маршрутларни ривожлантиришни илгари сурди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммитида қатнашди. 
ИҲТ саммити: Ўзбекистон жаҳон бозорига олиб чиқувчи маршрутларни ривожлантиришни илгари сурди
Фото: president.uz
Бугун, 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтган ИҲТ саммитида давлат раҳбари томонидан қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.  

Хусусан, ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш мақсадида карантин чора-тадбирлари доирасида ўрнатилган савдо, транспортга доир чеклов ва тўсиқларни бекор қилиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди. 

Мамлакатларнинг етакчи корхоналари ўртасида саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Бу борадаги лойиҳаларни илгари суриш учун молиявий ҳамкорлик механизмларини кенгайтириш ҳамда мамлакатларимизнинг етакчи банк институтлари иштирокида минтақавий форум ўтказиш таклиф этилди.

Транспорт-коммуникация соҳасидаги ҳамкорлик стратегик муҳим устувор йўналиш этиб белгиланди. Мамлакатимиз Ўзбекистон-Туркманистон-Эрон-Ўмон ва Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой транспорт йўлакларини, Туркия ва Европа мамлакатларига элтувчи маршрутларни ривожлантиришдан манфаатдор.

Афғонистоннинг барқарор тараққиётини таъминлаш ва минтақавий иқтисодий жараёнларга интеграция қилиш мақсадида янги “Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўлини қуриш муҳим экани таъкидланди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан биргаликда тегишли дастурни ишлаб чиқиш ҳамда уни жорий йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ИҲТ давлатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг навбатдаги учрашувида тақдим этиш таклиф қилинди.

Энергетика  соҳасига, биринчи навбатда қайта тикланувчи энергетикага илғор технологик ечимлар ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида ўрта муддатли стратегияни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.

Иқлим ўзгаришининг глобал оқибатларига қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги, соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан замонавий таҳдид ва хатарларни мониторинг қилиш ва уларга қарши тезкор чора кўриш бўйича ҳамкорликни кучайтириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу ташаббуслар ва аниқ таклифлар бирлашмага аъзо мамлакатлар етакчилари томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей