1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
4 марта, 20:05 421 0

Тошкент аэропортида қарийб $22 мингни кроссовкасига яшириб олиб ўтишга уринган шахс ушланди

Мазкур ҳолат чегара божхона пости инспекторлари томонидан "Тошкент халқаро аэропорти"да аниқланган.
Тошкент аэропортида қарийб $22 мингни кроссовкасига яшириб олиб ўтишга уринган шахс ушланди
Фото: Давлат Божхона қўмитаси
ДБҚ Матбуот хизматининг хабар беришича, "Тошкент халқаро аэропорти"да хорижга учиб кетаётган фуқаро Г.Ў. чегара божхона пости инспекторлари томонидан ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.

Натижада, фуқарода ёзма декларацияланган 6 640 доллардан ташқари, ёзма декларацияланиши лозим бўлган, аммо, кроссовка ва чой пакети ичига яширилган 21 970 АҚШ доллари борлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей