1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
4 марта, 13:28 379 0

Жорий йилда 6,5 минг хонадон учун ипотека ва субсидиялар ажратилади

Шунингдек, якка тартибда иморат тикламоқчи фуқароларга ҳам ипотека кредитлари ва субсидиялар ажратилади.
Жорий йилда 6,5 минг хонадон учун ипотека ва субсидиялар ажратилади
Фото: Иллюстрация / president.uz
Жорий йилда 6,5 минг хонадонга ипотека ва субсидия ажратилади. Фуқаролар якка тартибда, яъни ўзининг ери бўлса, ўша ерда иморат тикламоқчи бўлса ёки бузиб қайта қурмоқчи бўлса, эҳтиёждан келиб чиқиб, уларга ипотека кредитлари, субсидиялар берилади.

Бу ҳақда бугун, 4 март куни Халқаро пресс-клуб сессиясида маълум қилинди.  

Қурилиш вазири Ботир Зокиров уй-жой қурилишларининг қандай амалга оширилиши ҳақида гапириб, сўнгги 4 йилда 150 минг уй-жой қурилгани шунингдек, олдин “ижтимоий уйлар” деган тушунча бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

–  4 йил олдин “ижтимоий уйлар” деган атама йўқ эди. Мустақилликка эришганимиздан буён умуман "ижтимоий уйлар" қурилгани йўқ. 4 йил олдин муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан шунақа уйлар қурилиши бошланди. Шу ўтган вақт мобайнида катта тажрибага эга бўлдик.

2-3 йил олдин қурилган уйларни ҳозир қурилаётган уйлар билан таққослаб бўлмайди – технологик, энергия тежамкорлик ва қулайлик жиҳатидан бугун жуда катта сифат ўзгаришлари бор,
- деди Ботир Зокиров.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей