1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
4 марта, 13:11 444 0

22 ёшли хоразмлик қизни сотиб юборишга уринган шахслар қўлга олинди

Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинганлардан бири одам савдоси билан бир неча бор судланган бўлиб чиқди.
22 ёшли хоразмлик қизни сотиб юборишга уринган шахслар қўлга олинди
Фото: Uzbekistan Airways АЖ
ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда одам савдоси билан боғлиқ жиноятга чек қўйилди.

Хусусан, Бухоро шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. Ж.Р. ва Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи, 1986 й.т. Қ.Д.лар алдов йўли билан 1999 йил Хоразм вилоятида туғилган С.М.нинг ишончига кириб, уни фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида “Тошкент-Шаржа”, “Шаржа-Маскат” йўналиши бўйича Уммон давлатига олиб чиқиб кетаётган вақтларида Тошкент халқаро аэропортида ушланди.

Терговолди суриштирувда аниқланишича, Ж.Р. Уммон давлатидан С.М.га виза расмийлаштириб, авиачипта харид қилган.

Ж.Р. муқаддам БАА ва Уммон Султонлигига қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборганликда айбланиб, Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан бир неча маротаба судланган.

Ҳозирда Ж.Р. ва Қ.Д.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей