1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Туризм
4 марта, 12:18 377 0

“Тошморе”да 7 гектарлик дам олиш маскани бунёд этилади

Бундан ташқари Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларида ҳам инвестицион лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
“Тошморе”да 7 гектарлик дам олиш маскани бунёд этилади
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Даврон Ҳидоятов ва Хитойнинг “Linyi Investment Group” компанияси раҳбари Чен Мин Чи билан бўлиб ўтган учрашувда учта лойиҳа муҳокама қилинди.  

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган, халқ тилида “Тошморе”, яъни “Тошкент денгизи” деб аталувчи Туябўғиз сув омборида ташкил этилиши кўзда тутилган дам олиш масканини яратиш, Қибрай туманидаги 36 гектар боғда экотуризм лойиҳасини ишга тушириш ҳамда Юқори Чирчиқ туманида газобетон ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишиб олинди.

“Тошморе”да 7 гектар майдонда ташкил этилиши режалаштирилаётган дам олиш маскани маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун хизмат кўрсатади. Мазкур лойиҳанинг дастлабки босқичида 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилинади. Бунда 100 га яқин иш ўринлари яратилади. 

Шунингдек, Қибрай тумани Чинобод ҳудудидаги амалга оширилаётган экотуризм учун мўлжалланган 36 гектарга тенг боғ лойиҳасининг қиймати 1 млн АҚШ доллари бўлиб, 50 та иш ўрни яратилиши режалаштириляпти.

Бундан ташқари инвестор билан Юқори Чирчиқ туманида газабетон ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ҳам келишиб олинди.

Таъкидланишича, хитойлик инвестор Чен Мин Чи ташаббуси билан "Guding INVEST" компанияси тузилган бўлиб, 2 гектар майдонда қурилиши кўзда тутилган лойиҳани ушбу компания амалга оширади.

Газобетон ишлаб чиқариш заводига 6 миллион доллар миқдорида инвестиция киритилиши кўзда тутилган. Шуларнинг 4 миллиони банк кредити маблағига тўғри келади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей