1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
4 марта, 12:04 331 0

Андижонда ўғри электрошокер билан ҳомиладор аёлга ҳужум қилди

Хонадонга девор орқали ўғриликка тушган йигит аёлнинг тилла тақинчоқларини зўрлик билан олиб қочади.
Андижонда ўғри электрошокер билан ҳомиладор аёлга ҳужум қилди
Фото: Тергов департаменти
2021 йилнинг 2 март куни соат 10:00 ларда юзига ниқоб тақиб олган Мансурбек М. электрошокер билан қуролланиб, Андижон вилояти Марҳамат тумани “Турон” МФЙда яшовчи 28 ёшли ҳомиладор Нилуфар Т.нинг хонадонига ўғриликка тушди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.    

У аёлдан тақиб олган тилла тақинчоқларини беришини талаб қилиб, унга электрошокер билан ҳужум қилади. Тақинчоқларни зўрлик ишлатиб олиб девор ошиб қочиб кетаётганида маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан ушланган.  

Олиб борилган терговга қадар текширувда, жиноятни содир этган 26 ёшли Мансурбек М.дан тилла тақинчоқлар ва электрошокер мосламаси ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Мансурбек М.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (Босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей