1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
4 марта, 10:27 340 0

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади

Шунингдек, 2024 йил 1 январгача наслчилик субъектлари учун қатор солиқ имтиёзлари берилмоқда.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига субсидиялар ажратилади
Фото: Иллюстрация / Сирдарё вилояти ҳокимлиги
2021 йил 1 июлдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига республика бюджетидан тегишли миқдорда субсидия ажратилади. 

Бу президентнинг “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Шунингдек, қарорга кўра, 2021 йил 1 мартдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва қуёнчилик йўналишидаги кредити бўйича тўловларни ўз вақтида қайтараётган тадбиркорларга, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, янги кредитлар бўйича жамғарманинг кафиллигидан яна фойдаланишга рухсат берилади.

2021 йил 1 январдан 2024 йил 1 январгача наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари), мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

Тадбиркорлар томонидан тегишли рўйхатдаги товарлар Ўзбекистонга олиб кирилганда уларни олиб киришда ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади.

Қарорга кўра, “Ўзбекчорванасл” агентлиги марказий аппаратида Паррандачилик ва қуёнчилик соҳаларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилиб, бу бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади.

2021 йил 1 апрелгача қуйидагилар учун Ҳукуматнинг захира жамғармасидан 3 млрд сўм маблағ ажратилади:

– чорва моллари ва паррандалар озуқаси таркибини таҳлил қилиш;
– паррандалар касалликлари ташхисини қўйиш бўйича лабораторияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей