1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
4 марта, 09:44 399 0

Вадим Абрамов “Бунёдкор”дан кетди

Клуб президенти Меҳриддин Абдуллаевнинг футбол жамоаси мутасаддилари, футболчилар билан учрашувида янги бош мураббий сайланди.
Вадим Абрамов “Бунёдкор”дан кетди
Фото: "Бунёдкор" ФК
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, компания бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев мураббийлар, футболчилар ва клубда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар билан учрашди.  

Йиғилишда янги бош мураббий сайлаш масаласи кўтарилди. Кузатув кенгаши аъзолари, футболчилар ва мураббийларнинг бир овози билан узоқ йиллардан буён жамаода фаолият юритган Шуҳрат Мақсудов бош мураббий этиб сайланди.

Унгача клубни Вадим Абрамов 2019 йилдан бери бошқариб келаётганди.

Учрашувда мураббийлар ишига аралашишга мутлақо йўл қўйилмаслигини, мураббий ҳар бир футболчини ўзи танлаши ва натижага эришиш шарт эканлиги билдирилди.

Клуб президенти жамоада нафақат муаммоли масалалар бартараф этилиши, балки комплаенс назорат тизими ўрнатилиши ҳамда клуб учун ажратилган маблағ назорат қилиниши, футболчилар рағбатлантирилиши, коррупцияга йўл қўймаслик борасида ҳам қатор ишлар қилинишини маълум қилди.

Жамоа олдига бу йилги мавсумда чемпионликни қўлга киритиш вазифаси қўйилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей