1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
4 марта, 09:08 166 0

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити ишида иштирок этади

Саммит Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити ишида иштирок этади
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 4 март куни видеоанжуман шаклида ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) 14-саммити ишида иштирок этади.

1985 йилда ташкил этилган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бугунги кунда нуфузли минтақавий бирлашма ҳисобланади. Ушбу кўп томонлама тузилманинг асосий мақсади савдо, инвестициялар, инновациялар, транспорт, коммуникациялар, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Бугунги кунда 10 та давлат ИҲТга аъзо. Булар – Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Афғонистон.

Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған раислигида ўтадиган учрашуви кун тартибидан COVID-19'дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.

Ўзбекистон президенти ўз нутқида минтақавий шерикликни кенгайтириш истиқболлари борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этиши, шунингдек, пандемия оқибатларини енгиб ўтиш, савдо алоқаларини тиклаш, саноат кооперациясини кучайтириш, транспорт ва логистика, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида қўшма дастурларни амалга ошириш, “яшил” иқтисодиёт ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей