1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
3 марта, 17:04 380 0

Зангиотада қатор мансабдор шахслар 400 млн сўмга тенг имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишди

Жумладан, туман “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси раҳбари танишлари номига 20 млн сўмдан кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштирган.
 
Зангиотада қатор мансабдор шахслар 400 млн сўмга тенг имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишди
Фото: UzNews.uz
Зангиота туманида қатор мансабдор шахслар ўзаро жиноий тил бириктириб 400 млн сўмга тенг имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилишди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент вилояти прокуратураси расмий баёнот берди.

Унга кўра, Зангиота тумани “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси собиқ бош ҳисобчиси А.У. ўзининг таъсисчилигида оилавий корхонасига турмуш ўртоғини раҳбар этиб, тайинлаб “Yoshlar kelajagimiz” туман жамғармаси раҳбари ва АТ “Халқ банки” Зангиота филиали мансабдор шахслари билан ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, 1 дона Isuzu, 1 дона Damas автомашиналарини олиш учун 320 млн сўм ҳамда 1 дона Damas ва қолипли нон пишириш печкаларини сотиб олиш учун 80 млн сўм, жами 400 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини олишга эришиб, 11 нафар ёшларни иш билан таминламасдан, кредит маблағларини талон-торож қилишган. 

Туман “Yoshlar kelajagimiz” жамғармаси раҳбари А.Т. танишлари номига оилавий корхоналар ташкил қилиб, уларнинг ҳар бирига паррандачилик учун 20 млн сўмдан кредит маблағлари ажратилишига эришиб, гўёки товуқлар ўлганлигини рўкач қилиб кредит маблағларини ўзлаштирган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей