1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 марта, 16:26 318 0

“Меҳр операцияси – 4”: Афғонистондан ватандошлар қайтарилди — фото

"Меҳр" операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилди.
“Меҳр операцияси – 4”: Афғонистондан ватандошлар қайтарилди — фото
Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, Афғонистон ва Покистон ҳудудларида ташкил этилган халқаро террорчилик ташкилоти сафларига бориб қўшилиб, кейинчалик Афғонистон ҳудудига ўтган, шунингдек, ушбу ҳудудда яшаган шахсларнинг бир гуруҳи “Меҳр операцияси – 4” доирасида Ўзбекистонга олиб келинди.  

Афғонистоннинг ҳамкор ташкилотлари кўмагида олиб келинган 24 нафар ватандошлар Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Айритом” чегара пости орқали кутиб олинди ва тиббий кўрикдан ўтказилди.

Вилоят ҳокимияти, ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарлари иштирокида Термиз туманидаги “Даволаш ва соғломлаштириш” маркази биносига жойлаштирилди.

Бундан аввал, “Меҳр” операцияси доирасида Сурия ва Ироқдан жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлардаги ўзбекистонликлар олиб келинганди.






Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей